Ўпка шамоллаши ва сепсис юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади

Эребру (Швеция) университетида ўтказилган яги тадқиқот ўпка шамоллаши ва сепсис (қонга кирган зарарли микроблар туфайли бутун организмнинг заҳарланиши) юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини аниқлади. Тадқиқотда 1952–1956 йилларда туғилган 236739 нафар эркак қатнашди. Улар 18 ёшида текширувдан ўтказилди, деб хабар беради UPI.com.

Тадқиқот давомида 46754 нафар иштирокчида юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлди. Улардан 9987 таси ўпка шамоллаши билан, 8534 таси эса сепсис касаллиги билан касалхонага ётқизилди. Сепсис ёки ўпка шамоллашидан кейинги бир йил ичида юрак-қон томир касалликлари 6,33 марта кўпайгани маълум бўлди.

Иккинчи йил давомида эса хавф 2,47 марта, учинчи йили 2,12 марта юқори бўлди. Мутахассислар натижага таъсир қилиши мумкин бўлган гипертония, семизлик, жисмоний заифлик каби омилларни ҳам ҳисобга олишди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ОИВ ва ОИТС ҳақида яна нималарни биласиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: