Реклама

Чекиш эшитиш қобилиятининг пасайишига олиб келади

Британиялик олимлар томонидан 8 йил давомида олиб борилган ва 50 минг киши иштирок этган тадқиқот натижалари чекиш эшитиш қобилиятининг бузилишига олиб келиши мумкинлигидан далолат бермоқда.

Тадқиқотчилар ҳар йили ўтказиладиган тиббий кўрик натижасида олинадиган аудиоташхис ва сўров варақасини тўлдириш бўйича таҳлил олиб борган. Шунингдек, чекувчининг айни вақтдаги аҳволи (ҳар замонда чеккан, аввал чеккан, айни вақтда чекади), бир кунда чекадиган сигарет сони ва бошқа саволлар ўрганилган. Эшитиш қобилиятининг пасайишида саноат корхоналаридаги шовқин омили борлигини ҳисобга олганда ҳам чекувчиларда бундай салбий таъсир юқорилигини кўрсатмоқда. Кашанда чекишни ташлаганидан кейин ҳам эшитиш қобилиятининг пасайиши яна 5 йил давом этган.

Тадқиқотчилар узоқ вақт давом этган кузатув, таҳлил қилинган материаллар базасига таяниб шундай хулосага келдиларки, эшитиш қобилиятини йўқотишда чекиш турдош ёки йўлдош омил эмас, балки мустақил салбий таъсир омили сифатида намоён бўлмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, эшитиш қобилиятининг ёмонлашувининг олдини олиш учун тамаки чекишга қарши кураш олиб бориш лозим экан.

Яна ўқинг:  Эзгулик улашган карвон
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: