Спиртли ичимликлар саратон хавфини оширади

Олимлар кунига икки қадаҳдан спиртли ичимлик истеъмол қилиш ичак ва қизилўнгач саратони хавфини 21 фоизга оширишини аниқлади. 4 қадаҳдан ортиқ ичадиганлар эса меъда ости бези, жигар ва ошқозон саратонига кўп дуч келади, деб хабар беради The Daily Mail нашри.

Мутахассислар ичак, меъда ости бези ва жигар саратони йилига 3 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлишини эслатиб ўтди. Саратоннинг бу турлари онкологик касалликлар туфайли вафот этганларнинг ҳар учтадан биттасига тўғри келади.

Мутахассислар касалликдан ҳимояланишга ёрдам берадиган уч омилни топишди: мевалар, балиқ махсулотларини кўп истеъмол қилиш ва ширин ичимликлардан фойдаланмаслик саратон хавфини 86 фоизга камайтиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: