Реклама

Болаларда нега аденоид ривожланади?

Мавсум ўзгариши билан айниқса, иммунитети паст бўлган болалар грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)ларга тез-тез чалинишга мойил бўлиб қолишади.

Кўпинча ота-оналар бу касалликка эътиборсизлиги туфайли унинг асорати узоқ давом этиши оқибатида аденоид хасталиги ривожланади.

Аденоид – бу бурун-халқум соҳасидаги муртак. Бу аъзо организмда иммунитет учун маcъул. Унинг катталашуви яъни, аденоид вегетацияси муртакларнинг шишиши билан кечадиган касалликдир. Одатда турли инфекциялар сабабли (қизамиқ, скарлатина, бўғма, грипп, бодомча безларининг яллиғланиши, юқори нафас йўллари хасталикларида) ушбу дард кузатилади.

Аденоид кўпинча 2-15 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Баъзан хасталик 2 ёшдан кичик болаларда ҳам кузатилади. Бундан ташқари касалликка ирсий мойиллиги мавжуд бола организмини чиниқтирмаслик, ота-оналарнинг кичкинтой парваришидаги эътиборсизликлари ҳам унинг юзага келишига сабаб бўлади.

Касалликни даволаш асосан аденоиднинг катталашиши даражасига қараб белгиланади. Консерватив давода эса уни келтириб чиқарган сабабларга қарши чоралар яъни, асосий хасталикларни даволаш билан бирга антигистамин дорилар, иммунитетни мустаҳкамловчи воситалар, бурунга томизиладиган дориларни қўллаш билан амалга оширилади. Агар аденоид ўлчами 2-3 даражага катталашганда консерватив даво самара бермаса жарроҳлик амалиёти-аденотомия амалиёти ўтказилади. Аденоид катталашганда беморнинг асосан бурун орқали нафас олиши бузилади.

Аденоиднинг 3 та тури бор. Унинг 1 даражали катталашишида бола уйғоқ пайтда бурундан нафас олишга қийналмайди. Фақат у ухлаган пайтида бурнидан нафас олиши қийинлашади. Кейин хастанинг оғзи билан ҳам нафас олишини кузатиш мумкин. Ушбу дарднинг 2-3 даражаларида уйғоқ пайтда ҳам бурундан нафас олиш қийинлашиб, боланинг юз тузилишида юқори ва пастки жағлар нотўғри ўсиши, тишлар нотекис чиқиши мумкин.

Узоқ давом этган бурундан нафас олишнинг бузилиши кейинчалик мияда қон айланишининг маълум миқдорда бузилишига сабаб бўлади. Бу эса болада бўшанглик, хотиранинг заифлашувига, уйкуга тўймаслик, кичик ёшдаги болаларда тажанглик кузатилади. Баъзан ушбу дард болаларда кўкрак қафасининг нотўғри ривожланишига сабаб бўлади.

Юқорида номлари тилга олинган юқумли касалликларнинг олдини олиш учун ота-оналар боланинг кун тартибига қатъий риоя қилишлари зарур. Унинг бадантарбия билан шуғулланиши, тоза ҳавода сайр қилишини катталар одатга айлантириши, унинг оқилона ва сифатли овқатланишига эътибор беришлари зарур. Ундан ташқари болаларни спорт билан мунтазам шуғуллантириб чиниқишларига эътибор бериш керак. Ва албатта, бемор болалар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришлари шарт.

Яна ўқинг:  Биринчи таассурот аксарият ҳолларда нотўғри бўлади

 

Оториноларинголог шифокор

Нилуфар АЛИМАРДОНОВА

тавсиялари асосида

Дилфуза АЗИМОВА тайёрлади

Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: