Оҳиста юрадиган одамларнинг юрак касалликларига чалиниши хавфи юқори бўлади

Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида Буюк Британиядаги Лестер университети олимлари юқоридаги хулосага келди.

Бунинг учун Бирлашган Қиролликда яшовчи ярим миллионга яқин аҳолининг 2006 ва 2010 йиллар оралиғидаги саломатлиги ва жисмоний фаоллиги ўрганилди. Кейинроқ, юрак-қон томир касалликлари ёки саратон ташхиси қўйилган кишилар рўйхатдан чиқарилиб, 420 минг киши олиб қолинди.

Сўнгра давом этган олти йилдан ошиқ текширув мобайнида 8,6 мингга яқин киши дунёдан ўтди. Уларнинг 1,6 минги юрак-қон томир касаллигидан кўз юмган бўлса, 4,8 минг одамни саратон олиб кетди.

Тадқиқот давомида секин юриш ёки тез суръатда юришнинг эрта ўлим (юрак касаллиги ёки саратондан) хавфига боғлиқлиги тадқиқ қилинди. Маълум бўлишича, одатда секин юрувчилар тез юрувчиларга қараганда икки марта тез дунёдан кўз юмган. Бу хулоса эркагу аёл учун бирдай бўлиб, инсоннинг чекиши, тана вазни ва парҳези каби омилларга боғлиқ эмас.

Шундай қилиб, замонамиз олимлари тез ҳаракатланиш ва тайинли мақсадга йўналтирилган жисмоний машқлар кишининг умрини узайтиришда аҳамиятли эканини яна бир марта таъкидламоқда.

Демак, секин юрсанг – узоққа борасан мақолини ўзгартириш вақти ҳам келди.

Манба: Sof.uz

Яна ўқинг:  Қандай омиллар болаларнинг қобилиятига таъсир кўрсатади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: