Реклама

Касбга ўргатиш малакаcи: 10-11-синф ўқувчилари учун талаблар қандай?

Меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим хизматларининг очиқлиги ва сифати масалаларига давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юртимизда кечаётган ўзгаришлар жараёнида мактаб таълимига доир ислоҳотлар алоҳида ўрин эгаллайди. Айни ислоҳотлар мақсадли, ота-оналар ва педагогларнинг хоҳиш-истаги, мақсад-муддаолари, ёшларнинг беғубор орзу-интилишларини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда белгиланган миллий қонунчиликка таянган ҳолда қатъий олиб борилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг қарори билан умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талаблари тасдиқланди.

Малака талаблари ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатишнинг зарурий билимлар мазмунига ва амалий кўникмаларига қўйиладиган талаблар, ўқув юкламалари ҳажми ва бажарилишининг назоратини белгилаб беради.

Малака талаблари касбга ўргатиш сифати ва даражасини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади. Ушбу мезон ўзининг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари томонидан татбиқ этилиши мажбурийдир.

Касбга ўргатиш таълим дастурининг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, мазкур Малака талабларини тўлиқ бажарган ва якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган умумий ўрта таълим мактабининг ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари битирувчиларига меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи касб малакаси бўйича давлат намунасидаги диплом берилади.

Касбга ўргатиш дастурининг компонентларига муайян касб бўйича битирувчиларга касбий фанлар ўргатишнинг муддати, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари таркиби, ҳажми ва мазмунини белгиловчи ҳужжатлар киради.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини 10 ва 11-синфларда касбга ўргатиш дастури 2 ўқув йилига мўлжалланган бўлиб, ҳар ҳафтада 1 кун 6 соатдан, жами 408 соат ҳажмида амалга оширилади. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув режаси таркибий қисмларга бўлинади.

Айни пайтда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг касб-ҳунар ўрганишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш, жумладан, амалий машғулот хоналарини ривожланган давлатларнинг илғор тажрибалари асосида жиҳозлаш, уларни хомашё билан таъминлаш, таълим жараёнини методик жиҳатдан кучайтириш ва ўрта махсус таълим тизими билан интеграциялаш чоралари кўрилмоқда.

Яна ўқинг:  Туманлар марказларида психология марказларини ташкил этиш таклиф қилинди
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: