ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАСИ

Пойтахтимизда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида тадбиркор аёллар ўртасида ўтказилган “2014 йилнинг энг яхши лойиҳаси” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Бугунги кунда республикамизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг 35, фермер хўжаликларининг эса 10 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Президентимиз томонидан 2004 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони банк ва тадбиркор аёллар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлади. – “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида 2014 йилнинг ўтган даврида салкам 1 триллион сўмлик кредитлар мазкур мақсадларга йўналтирилиб, бу борада 1,3 баробар ўсишга эришилди, – деди ўз сўзида Республика Марказий банки департаменти директори Азамат Қосимов.

“2014 йилнинг энг яхши лойиҳаси” кўрик-танловида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан иштирок этган минглаб тадбиркор аёллар орасидан 14 нафари ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, 36 нафари рағбатлантирувчи мукофотга муносиб деб топилиб, уларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда банклардан имтиёзли равишда кредит олиш имконини берувчи сертификат топширилди.

Бу ўз навбатида, мамлакатимиздаги ўз мустақил фаолиятига, даромад манбаига эга бўлиш истагидаги аёлларнинг, оилаларнинг бюджети янада шаклланишига ва турмуши фаровонлашишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

М.ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Эндокринология: соҳа ривожига бағишланган халқаро анжуман

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: