Бокс: ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди

Таиландда ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди. 1-7 июль куни бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон шарафини ўн нафар спортчи ҳимоя қилади.

Ёшлар терма жамоаси таркибидан Самандар Холмуродов, Абдумалик Халаков, Зоиржон Жуманазаров, Саиджамшид Жаъфаров, Билолбек Мирзараҳимов, Фаррух Илҳомов, Ражаббой Отаназаров, Темур Эргашев, Лазизбек Муллажонов каби боксчилар ўрин олган.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Ҳамид Тангрибергенов таркибга ўз ёши ва вазн тоифасида мамлакатимизда энг кучли бўлган боксчиларни жалб қилди.

Ушбу спортчиларга тўхталадиган бўлсак. Улар:

Самандар Холмуродов — 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби, Россиядаги халқаро турнирда 1-ўрин.

Абдумалик Халаков — Жиззахдаги «Баркамол авлод — 2017» ўйинлари ғолиби.

Зоиржон Жуманазаров — 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ва «Баркамол авлод — 2017» ўйинлари ғолиби.

Саиджамшид Жаъфаров — 2015 йили ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медаль соҳиби.

Билолбек Мирзараҳимов — 2015 йилда ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони. 2016 йил ёшлар ўртасида Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати кумуш медаль совриндори.

Фаррух Илҳомов — 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби.

Ражаббой Отаназаров — 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби.

Темур Эргашев — 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби.

Профсор Роримша — 2015 йили ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори.

Лазизбек Муллажонов — 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби.

Бугун дастлабки жанглар ўтказилади. 49 килограммгача вазн тоифасида Самандар Холмуродов ироқлик Муҳаммад Зуҳайрий билан куч синашади. 52 килограмм вазн тоифасида Абдумалик Халаков таиландлик Хитванна Нивакка қарши рингга чиқади. Вазни 75 килограмм бўлган боксчилар баҳсида Ражаббой Отаназаров илк жангини Хитой Тайпейидан келган Чиа Йен Хсиехга қарши ўтказади.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/25)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: