Яна бир гуруҳ болалар Германияда даволанади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда.

Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, жумладан, 2001–2016 йиллар давомида 322 нафар ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари нуқсонлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниб қайтишди.

Яқинда фонд томонидан яна шундай хайрли тадбир амалга оширилди. 16 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетди. Тошкент халқаро аэропортида кузатиш олдидан анъанага кўра, “Соғлом авлод учун” фонди вакиллари, кичкинтой беморларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Соғлом авлод тарбиячиларига эҳтиром рамзи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: