Спорт хабарлари (2015–46)

ҚЎЛ ЖАНГИ

Россиянинг Калининград шаҳрида ўсмирлар ўртасида қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Россия, Чехия, Литва, Эстония, Латвия, Украина, Венгрия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан келган юз нафарга яқин спортчи ўзаро куч синашди.

Чемпионатда ҳамюртларимиздан Нўъмон Неъматжонов, Ҳусниддин Сатторов ва Шаҳзод Азизов барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Аброр Нуриддинов кумуш, Абдураҳмон Эркинов, Ислом Имонқулов, Раҳматжон Каримов бронза медални қўлга киритди.

БАДИИЙ ГИМНАСТИКА

Москва шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда вакилларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақада ўн бир ёшли Тахмина Икромова халқада 14. 600 балл, тўпда 15. 600 балл ва арғамчида 16. 500 балл натижа кўрсатди ва энг юқори 46. 700 балл билан тўртта олтин медалга сазовор бўлди.

Халқаро турнирда ҳамюртларимиздан Нуринисо Усмонова 1 олтин ва 3 кумуш, Шаҳризода Қаюмова 1 тадан олтин, кумуш ва бронза, Фарзона Усмонова 2 та бронза медални қўлга киритди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ўзбек ёшларининг навбатдаги ғалабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: