Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртларида қабул комиссиялари ўз ишини бошлади

15 июндан Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди.

Хабарингиз бор, жорий йилда қабул комиссиялари 15 июндан 15 июлгача, Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача абитуриентларнинг ҳужатларини қабул қилади.

Президентнинг “2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба, шуларнинг 18 минг 194 нафари давлат гранти ва 48 минг 122 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

Шунингдек, янги ўқув йилида Тошкент ахборот технологиялари университети (100 нафар бакалавр), Навоий давлат кончилик институтида (90 нафар) ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида (80 нафар) махсус сиртқи бўлимлар очилади.

Яна ўқинг:  XAYRLI SAYOHAT

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: