ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ИШ БОШЛАДИ

Бутун дунёда долзарб муаммо ҳисобланган ОИВ — ОИТС ҳасталиклари ҳозирги кунимизда аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишларида бирламчи мавзу ҳисобланади.

Бу ҳақда қанча гапирсак, ташвиқот қилсак, тушунтириш ишларини олиб борсак шунча кам. Шу боис турли ташкилотлар томонидан жойларда тадбирлар, семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда. Мақсад аҳолига ОИВ, ОИТС ҳақида умумий маълумот бериш, унинг олдини олишдан иборатдир.

Шу асосида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда халқимизнинг менталитети, маънавий-аҳлоқий негизлари ва анъанавий қадриятларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли ўртасида ОИВ, ОИТС билан яшовчи кишиларга нисбатан бағрикенглик кўламини кенгайтириш мақсадида ОАВ мухбирлари учун ўқув-семинари ўз ишини бошлади. 7 ноябрдан бошлаб тўрт кун давом этадиган ушбу семинарнинг биринчи куни “Гранд Тошкент” меҳмонхонасининг мажлислар залида бошланди. Унда Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маҳмудова иштирок этди ва ўқув-семинарни очиб берди. Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирда Республика ОИТС марказининг мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтардилар.

Майна ҲАСАНОВА

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: