Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси, “ФГУ “Ўзавтосаноат” акционерлик компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Арманистон, Австралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, АҚШ, Ўзбекистон каби 15 дан ортиқ давлатлардан гимнастикачилар иштирок этди.

Натижаларга кўра, биринчи ўринни ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромова қўлга киритиб, олтин медаль соҳибига айланди.
Иккинчи ўрин словениялик Экатерина Виденеевага, учинчи ўрин эса германиялик Дарийа Ворфоломеевларга насиб этди.

Ғолибларга мукофотлар топширилди.

Амал САЛИЕВА,
Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Ekologik aksiya

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: