«ОЛТИН СЎЗ» ХАЛҚАРО АДАБИЁТ ФЕСТИВАЛИ

2019 йил 8-9 май кунлари Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Ўзбекистон қарамони Абдулла Орипов хотирасига бағишлаб “Олтин сўз” I-халқаро адабиёт фестивали бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24/1-338-сонли қарорига асосан “Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш, жумладан, тоғли ҳудудларда экологик туризмни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ида 2019 йил 9-майдан бошлаб ҳар йили таниқли шоир Абдулла Орипов хотирасига бағишланган “GOLDEN WORD” халқаро адабиёт фестивалини ўтказиш вазифаси белгиланган эди.
Дастур ижросини таъминлаш баробарида Ўзбекистон Қаҳрамони, миллий мадҳиямиз муаллифи Абдулла Орипов хотирасини абадийлаштириш, шунингдек Шаҳрисабз шаҳрини “Фестиваллар шаҳри”га айлантириш мақсадида 8-9 май кунлари Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида “I Халқаро “Олтин сўз” халқаро адабиёт фестивали” Ўзбекистонлик ижодкорлар ва хорижий ижодкорларнинг ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини боғлашларида илк қадам бўлди десак муболаға эмас.
Фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган халқаро шоирлар, ёзувчилар ҳамда журналистлар иштирок этдилар. Жумладан, Туркиядаги “KIBATEK” халқаро адабий ташкилоти президенти Сенгели Билги, ташкилот витце-президенти Лейла Ишик, Филиппиндаги “Pentasi B” халқаро адабий ташкилоти президенти Эпитасио Тонгоҳан, Ҳиндистон қитъалараро маданият ассоциацияси ходими, Норвегияда яшаб, ижод қилувчи ёзувчи Соломия Кароли, италиялик шоир, ёзувчи ва блоггерлар Катерина Давинио, Клаудио Презиоси, Тожикистондаги “Дўстлик” ва ”Элчи” газеталари бош муҳаррири Тошмат Темиров, Носир Хусрав номидаги Қўрғонтепа давлат университети профессори Зебинисо Сатторова, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳасан Ғойиб, “Жанубий Қозоғистон” газетаси мухбири Майсара Сапарова, Қозоғистондаги “Чимкент” ижодий уюшмаси раисаси Эркиной Султонова ва бошқалар иштирок этишди.


Фестиваль доирасида Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ихтисослаштирилган мактабда адабий учрашув, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий-маданий масканларга саёҳат уюштирилиб, Ғузордаги “Тоҳир-Зуҳро” мажмуасига меҳмонларнинг ашрифи уюштирилиб, жойларда мушоиралар ташкил этилди. Фестивалнинг ёпилиш маросими Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилади.
Ушбу тадбирларни ташкиллаширишда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг иштироки алоҳида бўлди.
Сўнгра Қарши шаҳридаги А.Орипов мактибага ташриф буюрилиб, Фестивал очилиш маросими ва семинарда бўлиб ўтди
Меҳмонларда фестивалдан сўнг Қарши шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлиш (“Абу Убайда ибн аль-Жаррох” мажмуаси, “Одина” масжиди, музейлар, в.ҳк) меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Кечки пайт фольклор гуруҳлари, мақомчилар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Яна ўқинг:  NOGIRONLIGI BO`LGAN SHAXSLAR UCHUN TURIZM SAYOHATI TASHKILLASHTIRILDI

Марям Аҳмедова

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: