Халқ саломатлигига камарбаста

2001 йилдан шу бугунга қадар «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси томонидан юртимиздаги 14 ёшгача бўлган куйиш, туғма нуқсони бор ва суяк синиш касалликлари билан касалланган кўплаб бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниб қайтишди. Бундан ташқари жамғарманинг болаларни соғломлаштириш дастурига мувофиқ, Германиянинг «Фриденздорф Интернейшнл» халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасидаги грант маблағлари асосида юқори лаб, юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсони бўлган ногирон болалар Тошкент давлат Тиббиёт Академиясида бепул пластик жарроҳлик йўли орқали соғломлаштирилди.

Албатта, истиқлол йилларида юртимизда соғлом авлод тарбияси ва уларнинг саломатлиги йўлида кўплаб салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Оналик ва болалик муҳофазасига доир қатор қарор ва давлат дастурлари қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилаётир. Бу каби хайрли ишларни амалга оширишда Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида жамғарманинг биргина Сурхондарё вилоят филиали томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли ўртасида тиббий саводхонликни ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, қолаверса, инсонпарварлик ғояларини тарғиб этишга қаратилган 348 та тадбир ўтказилди. Шунингдек, Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ёрдамида олис қишлоқлар, маҳаллалар ҳамда тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган 3 минг 905та оиланинг ижтимоий-иқтисодий шароити, оила аъзоларининг соғлиги назорат қилинди ҳамда туғиш ёшидаги аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари жойлардаги соғ­лиқни сақлаш, хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда 11 минг 890 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилалар, ногиронлар ҳам малакали шифокорлар ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий текширув давомида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига дори-дармонлар, йод ва темир моддали препаратлар ҳамда санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби эзгу ва хайрли ишлар аҳоли саломатлиги учун қилинаётганлиги эътиборга лойиқдир.

Ҳ.ЭГАМБЕРДИЕВА,

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Сурхондарё вилоят филиали директори в.б.

Яна ўқинг:  Билим масканлари янги ўқув йилига шай

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: