Реклама

Манзил-маълумот ахборотларини Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш мумкин бўлди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3662-сонли Қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Давлат хизматлари марказлари орқали жисмоний шахслар учун манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш давлат хизмати тажриба тариқасида ишга туширилганлигини маълум қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари фуқаролар ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my2.gov.uz) ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Яна ўқинг:  Чорраҳадаги болалар бахт томонга кетиши керак
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: