БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида пойтахтимиздаги “1-катта Чилонзор” маҳалласида қуриб битказилган “Болалар майдончаси” болажонлар учун муносиб байрам совғаси бўлди. Турфа ранг пуфаклар, байроқча ва гуллар билан безатилган майдончада ёзилган байрам дастурхони атрофида ота-оналар, қўни-қўшнилар жамулжам бўлишди.

– Болаларга байрам совғаси сифатида мазкур майдончани қуриб битказишганини кўриб ўзим ҳам боладек хурсанд бўлдим, – дейди 20 нафардан зиёд невара-ю эваранинг бувиси Ибодат момо Исаева. – Шукрки, аҳоли турмуши фаровонлиги учун барча имкониятлар муҳайё қилинган юртимизда ҳаётдан завқланиб яшаш учун шароитлар яратилган. Энди болаларимизни сайрга узоқ жойга олиб боришнинг ҳожати йўқ. Барчаси ўзимизда мавжуд.

Тадбир давомида маҳалла аҳлига дастурхон ёзилиб ош тортилди. Болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринкилик бағишлади.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда электрон ID-картани жорий этиш режалаштирилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: