КИЧКИНТОЙЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизда истиқомат қилувчи 200 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун Тошкент “Ҳайвонот боғига” саёҳат ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент шаҳар таянч маскани ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбир давомида кичкинтойларга музқаймоқ ва салқин ичимликлар бепул берилди.

Бундан ташқари, фонднинг Тошкент шаҳар таянч маскани ҳомийлигида 300 нафар бола “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган болалар концерт-шоусини томоша қилиб, мароқли дам олди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Янги замонавий тиббиёт иншооти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: