7 кун давомида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар томонидан “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 8 июндаги “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади.

 

Пойтахтимизда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Япония конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ташкил этилган кооперация биржасида икки мамлакат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, томонларни қизиқтирган соҳалар бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Навоийда фаолият бошлаган “Камолот” китоб дунёси” китоб савдо марказида ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, бадиий китоблар, дарсликлар сотуви йўлга қўйилди.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  “Китоб тарқатувчилар” ассоциацияси тузилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: