Ҳаракатлар стратегияси институтлар фаолиятида

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси” ахборот хоналарининг расмий очилиши муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори А.Бурҳонов ва бошқалар «Ҳаракатлар стратегияси» ахборот хоналарини очиш соҳадаги таълим сифатини ошириш ва ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришда алоҳида ўрин эгаллашини, уларнинг келгусида малакали кадрлар бўлиб Ўзбекистонни янада ривожлантиришдаги иштирокини таъминлашини таъкидлади.

– «Ҳаракатлар стратегияси» ахборот хоналарининг фаолият юритиши талаба-ёшларнинг жамиятимизда бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёндаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади, – дейди институт ректори М.Расулов. – Улар шу ва бошқа мавзуларда сўровномалар ўтказиш орқали жамоатчилик фикрини ўрганиш, семинар ва тренинглар ташкил қилиш ва бошқа кўплаб вазифалар билан шуғулланади.

Давра суҳбатида Тошкент темир йўл муҳандислари институти ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Яна ўқинг:  Қишки олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: