ТАРҒИБОТ АВТОКАРВОНИ

Таътил завқли ўтишига омил бўлади

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Ички ишлар бош бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими томонидан ташкил этилган “Тарғибот автокарвони” юртимиз келажаги бўлмиш болаларни асраш йўлида яна бир хайрли қадам бўлди.

Пойтахтимиздаги муҳташам “Бунёдкор” стадиони ёнидан бошланган автокарвон ҳаракати Чорсу майдони, ёшлар шаҳарчаси орқали ўтиб сўлим Ғофур Ғулом номидаги истироҳат боғи ёнида тўхтаб болалар даврасида тарғибот ишларини давом эттирди.

– Болажонлар ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун 1 июндан 29 августгача ёзги таътил режаси тузилган бўлиб, унга асосан мунтазам равишда оромгоҳларда, сайлгоҳларда болажонлар ўртасида “Саломатлик посбонлари”, “Ёш автоназоратчилар”, “Яшил чироқ” каби турли тадбирлар ва қизиқарли мусобақалар ўтказилади. Айни вақтда ўтказилган “Тарғибот автокарвони” ҳам йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, болажонлар ўртасида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида кенг қамровли тарғибот ишларини олиб боришдан иборат, – дейди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилиш бўлинмаси бошлиғи подполковник Зойир Сайидалиев.

Дарҳақиқат, болажонларнинг ёзги таътилда мароқли ҳордиқ чиқариб куч-ғайратга тўлиши уларнинг эртаси учун муҳим аҳамиятга эгадир.

Ж.ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  ТАЛАБАЛИККА ИМТИЁЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: