Оила аъзосига айланган робот

2014 йил Лас-Вегас маиший электротехникалар кўргазмасида ҳали тугалланмаган ишланма сифатида намойиш этилган “Кеесker” хонаки роботлари эндиликда савдога чиқишга тайёр.

Биринчи навбатда ушбу робот ҳаракатланувчи мультимедиали проектор ҳисобланиб, уйда ҳар қандай экран, телевизор ва мониторнинг ўрнини боса олади. “Keecker” тасвирни юқори сифат билан катта диоганалда ҳар қандай юзага, хусусан, девор ва шифтга тушириб бера олади.

Бундан ташқари, у 1000 люмен ёруғлик оқимига эга бўлган LED чироғига эга. Оғзаки ёки мобиль қурилмалар ёрдамида буйруқ ва кўрсатма олиш учун уйда хўжайинининг ортидан юриши мумкин. Роботдан маълумотлар базаси сифатида фойдаланилиш у билан Wi-Fiга уланиш ҳам мумкин. Ушбу қурилма хонадон соҳиблари ва бегоналарни фарқлай олади. Машина ўз эгасига уйга ўғри тушганлиги, деразани очиқ қолганлиги, шубҳали шовқин, ёнғин, сув тошиши ва бошқалар ҳақида хабар бериш имконига эга. Энг асосийси, ҳар бир оила аъзосини улар ёқтирган куй билан уйқудан уйғота олади. Робот уйда эркин ҳаракатлана олади ва аккумляторини қувватлантириши учун махсус майдончага ўзи боради.

Яна ўқинг:  Жўрабекнинг илк соврини

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: