Жўрабекнинг илк соврини

Теннисчимиз Жўрабек Каримов Малайзияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган нуфузли турнирда ўзининг дастлабки совринини қўлга киритди.

Ёш ракетка устамиз “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнирда россиялик Александр Малишев, ҳиндистонлик Сураж Прабодх, қозоғистонлик Денис Евсеев ҳамда япониялик Рёта Танумани мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳал қилувчи баҳсда Ж. Каримов АҚШ вакили Эван Сонгга қарши кортга чиқди. Баҳснинг биринчи сетида тай-брекда ғалаба қозонган теннисчимиз иккинчи сетда 6: 2 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа 19 ёшли Жўрабек Каримов мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Полвонларимиздан иккинчи олтин медал!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: