Нега бахтдан йиғлаймиз?

Йельс университети тадқиқотчилари чақалоқлар ва аёлларнинг ҳиссий таъсирга берилишлари ва бахтдан кўз ёш тўкишлари сабабини аниқлаш учун тадқиқот олиб боришди.

Унга кўра инсонлар ҳаётда содир бўлаётган бахтли дамларда қувончдан кўз ёш тўкиши ва ҳис-ҳаяжонга жуда тез берилиши аниқланди.

Баъзи аёллар бир ютуққа эришган фарзандининг юзларига қараб унсиз қувонч кўз ёшларини тўкишади. Кучли ҳис-ҳаяжон юки инсонларнинг кўз ёшига сабаб бўлади. Кучли, салбий туйғулар ва ижобий таъсир ҳисси ҳам шулар жумласига киради. Маълум бўлишича, инсонлар ўзларининг ҳиссий ҳолатини назорат қила олишлари керак. Чунки, бу уларнинг руҳий, жисмоний саломатлиги ва инсонлар билан ўзаро муносабатига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

 

Дилором АДИЛОВА

Яна ўқинг:  Одамнинг ички аъзоларида ишловчи робот яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: