Нотариал ҳаракатда қандай ҳолатда шахс муомалага лаёқатсиз деб топилади?

Нотариал ҳаракатни амалга ошираётган шахснинг гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар таъсирида эканига шубҳа туғилса, нотариуслар уни муомалага лаёқатсиз деб топишадими ёки қонунчилигимизда ушбу ҳолат билан боғлиқ бошқача ечим борми?

Нигора САЛОМОВА, Навоий вилояти


– Нотариуслар қонунга мувофиқ нотариал шаклда тасдиқланиши мажбурий қилиб қўйилган битимларни тасдиқлайди. Томонларнинг хоҳишига кўра нотариус бошқа битимларни ҳам тасдиқлаши мумкин.

Нотариус битим иштирокчисининг муомала лаёқатини аниқлаш пайтида шу битим иштирокчисининг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади. Нотариусда битим иштирокчиларидан бирининг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асос бўлса-да (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чеклангани тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у битимни тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топгани тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди. Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Нотариус ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим. Таъкидлаш керакки, суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс билан ҳам нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириши мумкин, бунинг учун унинг ҳомийсининг розилиги талаб этилади.

Саволга Шайхонтоҳур тумани 7-давлат нотариал идораси нотариуси

Ирода МУСТАФОЕВА жавоб берди.

Яна ўқинг:  Истиқлол бунёдкори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: