“Куз” салати
Зарур масаллиқлар: 2 дона сабзи, 3-4 бўлак саримсоқ, 200 гр дудланган колбаса, 2 дона бодринг, 200 гр пишлоқ, 1 дона консерваланган жўхори ва 200 гр майонез.
Тайёрланиши: қирғичдан чиқарилган сабзи ва эзиб олинган саримсоқ майонез билан аралаштирилади. Колбаса ва бодринг кубик шаклида тўғралади. Пишлоқ қирғичдан ўтказиб олинади. Салат қаватма-қават қилиб тайёрланади: дастлаб саримсоқ аралаштирилган сабзи, колбаса унинг устидан майонез, бодринг, сўнгра жўхори солинади. Салат усти укроп билан безатилади. Ёқимли иштаҳа!
ХуршидаБону