Электроавтобуслар келажак техникаси бўлади

Мутахассисларнинг башорат қилишларича электр двигателли автомобиллар яқин келажакда Европа йўлларини эгаллайди.

2030 йилга бориб эса улар суюқ ёқилғида юрадиган машиналарни бутунлай сиқиб чиқаради. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқарувчилар электр двигателли “Proterra” автобусларининг барча техник кўрсаткичларини яхшилаш устида иш олиб боришмоқда.

Ўтган ойда синовдан ўтказилган “Proterra Catalyst – E2 max” автобуси тўла қувватлантирилган аккумулятори билан 660 км масофани босиб ўтди ва самарадорлик кўрсаткичини 20 фоизга яхшилади. Шуни айтиш жоизки, бир марта қуввати тўлдирилган аккумулятор билан шунча масофани босиб ўтиш шаҳарлараро қатнов талабларига мос келади.

Автобус олдинги моделлардан анча кучли ва тез юради. Энди у ҳар бири 510 от кучига эга бўлган 2 та электр двигателида ишлайди. “DuoPowеr”нинг кўрсаткичлари аввалгиларига қараганда 5 марта яхшиланган. Трансмиссия қисми бутунлай ўзгартирилган. Унинг яна бир ютуғи ҳайдовчининг кабинаси ва салон сўнгги инновациялар асосида ишланган ва шовқин чиқариши янада камайтирилган.

Яна ўқинг:  Полвонларимиз шоҳсупада

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: