Йога ва аэробика юрак хасталиги учун фойдали

Ҳиндистонлик олимлар юрак хасталиги билан оғриган кишиларга йога ва аэробика билан шуғулланишни маслаҳат бермоқда. Мутахассисларнинг фикрича бундай машқларни биргаликда бажариш стреес (руҳий зўриқиш) даражасини пасайтиради. Юрак-қон томир касаллигининг ўлимга олиб келиш эҳтимолини камайтиради.

Ўтказилган тадқиқотларда семириш, юрак касалликлари ва II турдаги қандли диабет билан оғриган 750 нафар киши иштирок этди. Кўнгиллилар 3 гуруҳга ажратилиб, уларнинг 225 нафари аэробика, 240 нафари йога, 285 нафари эса йога ва аэробика билан шуғулландилар. 6 ойда 3 марта қайтарилган туркум машғулотлардан сўнг барча иштирокчиларда ижобий ўзгаришлар қайд этилди. Уларда қон босими, вазн ва холестерин (триглицерид) миқдори пасайганлиги кузатилди.

Бироқ, йога ва аэробика билан биргаликда шуғулланган кўнгиллилар гуруҳида қолган икки гуруҳ иштирокчиларига нисбатан юрак-қон томир муаммоларини келиб чиқиш хавфи икки марта камайди. Бундан ташқари йога ва аэробика билан бир вақтда шуғулланиш юрак иш фаолиятига ва оғир жисмоний ҳаракатларни бажаришга ижобий таъсир кўрсатади.

Яна ўқинг:  Бола иммунитетининг 5 душмани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: