Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотиш таъқиқланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар савдосини таъқиқлаш назарда тутилган тузатиш киритишни таклиф қилмоқдалар.

Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 164-моддаси махсус қисм билан тўлдирилиб, унга кўра энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланиб, кенг муҳокамага қўйилган ушбу қонун лойиҳаси кўплаб фуқаролар томонидан эътирозларга сабаб бўлиб келаётган болаларни энергетик ичимликлардан ҳимоялаш масаласини тартибга солиш бўйича қонуний ечим топишда ёрдам беради.

Яна ўқинг:  Тил софлиги – кўнгил поклиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: