Муқаддасим, мунавварим – она тилим

Яқинда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 28 йил тўлиши муносабати билан Чинобод сиҳатгоҳида “Муқаддасим, мунавварим – она тилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган таълим муассасалари, сиҳатгоҳ ходимлари, дам олувчилар, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига Давлат мақоми берилган кун мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётида муҳим тарихий воқелик бўлганини таъкидлашди. Шунингдек, тилимизнинг ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш, уни янада юксалтириш учун беқиёс имкониятлар яратилаётгани ҳақида фикр юритишди.

Байрам тадбирида қатнашган Юнусобод туманидаги 160-мактабгача таълим муассасаси ҳамда 23-”Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари тайёрлаб келган қўшиқ ва рақслар меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Шунингдек, тадбирда дам олувчилар ўртасида ташкил этилган “Китобхон” танлови ғолиблари ҳам аниқланиб, уларга эсдалик совғалари топиширилди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Кураш – ифтихоримиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: