Мутахассислар ҳар куни бодринг истеъмол қилишни маслаҳат беради

Бодринг – энг оммабоп сабзавотлардан бири. Яқинда олимлар унинг кўплаб муҳим хусусиятларини аниқлади. Жумладан, бодринг овқат хазм қилиш жараёнида фаол иштирок этади ва моддалар алмашинувини тезлаштиради.

Бодринг озишни истайдиганларга ҳам тавсия этилади. Шунингдек, у оғиздаги ёқимсиз ҳидни кетказишга ёрдам беради. Чунки унинг таркибида оғиз бўшлиғидаги бактерияларни нейтрал ҳолатга келтирувчи моддалар мавжуд. Бундан ташқари, бодринг қондаги саратон ҳужайраларининг фаолиятини тўхтатади, томирларни холестерин ажралмаларидан тозалайди ва инсулин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

Шу билан бирга, Мэриленд университети мутахассислари тузланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ижтимоий безовталик касаллиги ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлади. Мунтазам равишда тузланган бодринг ва карам истемол қилувчи тадқиқот иштирокчиларида невроз (марказий нерв системасининг бузилиши натижасида юзага келадиган ва ички органлар фаолиятини сусайтирадиган касаллик) даражаси пастлиги маълум бўлди.

Мутахассислар юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар куни бодринг истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ўз инсонингизни изланг...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: