Янги тест Альцгеймер касаллигини симптомлар пайдо бўлишидан олдин аниқлаш имконини беради

Ҳозирги вақтда врачлар Альцгеймер касаллигига унинг симптомлари орқали диагноз қўймоқда. Касаллик пайдо бўлишини олдинроқ аниқлаш эса Алъцгеймер ривожланишини тўхтатиш, ҳатто унинг олдини олиш имконини бериши мумкин. Олимлар бунинг йўлини топишди, деб хабар беради The Daily Mail нашри.

Тадқиқотда 63 – 87 ёшлардаги йигирма нафар одам қатнашди. Уларнинг ярмида билиш функцияси билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди. Иштирокчилар бир қатор тестларни бажараётган вақтда бош мия фаолиятининг график тасвири олинди.

Текширувлардан сўнг, билиш функцияси бузилмаган иштирокчиларда топшириқни бажариш давомида мия олд ҳудудлари фаоллашгани маълум бўлди. Билиш функциясида муаммолар бўлган одамларда эса бу ҳолат кузатилмади. Аниқлик даражаси 100 фоизни ташкил этди. Лекин мутахассислар янада мукаммалроқ тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаяпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Танга роҳат, руҳга қувват

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: