Краб қаламчалари ва помидорли салат
Зарур масаллиқлар: 150 гр краб қаламчалари, 1 дона помидор, 1 бўлак саримсоқ, қаттиқ пишлоқ, 20 гр майонез.
Тайёрланиши: краб қаламчалари ва помидор сомонча шаклида тўғралади. Қаттиқ пишлоқ йирик қирғичдан чиқариб олинади. Эзилган саримсоқ бўлаги қўшиб, майонез билан яхшилаб аралаштирилади.
Ёқимли иштаҳа!
ХуршидаБону