Олимлар бош миядаги янги уйқу марказини аниқлашди
Аксарият одамлар мажлис, маъруза ёки шунга ўхшаш жараёнларда беихтиёр равишда мудрай бошлайди. Бунинг сабаби чарчоқ ёки зерикишда эмас. Zee News нашри хабар беришича, бу ҳолат мотивация билан алоқадор бўлган нейронларнинг фаолиятига боғлиқ. Миянинг ёндош ядросида жойлашган ушбу нейронлар уйқуни келтириш хусусиятига эга.
Мутахассислар миянинг ёндош ядросини тадқиқ қилишди ва у хақиқатан ҳам уйқу келишига сабаб бўлиши мумкинлиги исботлади. Бунга ўхшаш таъсирни аденозин бирикмаси ёндош ядро воситасида ишлаб чиқаради. Аденозин қувват етишмовчилигини юзага келтирувчи бирикма ҳисобланади.
Одатда аденозин маълум рецепторлар туфайли уйқуни пайдо қилади. Миянинг ёндош ядросида эса бундай рецепторлар жуда кўп бўлади. Кофе ичилган пайтда кофеин моддаси ушбу рецепторларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиши ҳисобига уйқу қочади.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.