Ошқовоқли шўрва

Керакли масаллиқлар: 500 грамм ошқовоқ, 600 миллиграмм сув, 1 ош қошиқ сариёғ, 1/2 ош қошиқ зайтун ёғи, икки бўлак занжабил илдизи, 1/4 туйилган занжабил, 1 та апелсин, 100 грамм пишлоқ, 30 грамм бодом бўлаклари, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа

Миқдори (порцияси): 4

Тайёрланиши:

  1. Занжабил томири қиргичнинг майда тешикларидан ўтказилади.
  2. Бодом бўлаклари қуруқ товада тилларанг тусга келгунча қовурилади.
  3. Апелсин суви сиқиб олинади.
  4. Ошқовоқнинг пўсти тозаланиб, кичкина бўлакчаларга бўлинади.
  5. Сариёғ идишга солиниб эритилади, устига зайтун ёғи қуйилиб, занжабил қўшилади ва 1–2 дақиқа паст оловда қовурилади.
  6. Ошқовоқ қўшилади ва озгина туз солиниб 3 дақиқа қовурилади.
  7. Янчилган занжабил қўшилади.
  8. Ошқовоқ юзини қоплагунча апелсин шарбати ва сув қуйилади. 30 дақиқа қайнатилади.
  9. Пишлоқ қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
  10. Шўрва таркибидаги маҳсулотларни блендер (аралаштиргич) билан қуюқ ҳолга келгунча эзилади. Таъбга кўра туз ва мурч қўшиб, устига бодом бўлаклари ташланади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  САЛОМАТЛИГИМИЗ УЧУН ИШОНЧЛИ ҲАМКОР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: