“Баунти” рулети
Зарур масаллиқлар: 200 гр печенья, 100 мл сув, 70 гр шакар, 2 ош қошиқ какао, 80 гр кокос қириндиси, 80 гр сарёғ, шакар кукуни.
Тайёрланиши:
- Майдалаб эзилган печенье, какао билан аралаштирилади.
- Иссиқ сувда шакар эритиб олинади ва эритилган шарбат совутилади.
- Печенье ичига совуган шарбатни солиб аралаштирилади.
- Кокос қириндиси ёғ ва шакар упаси билан яхшилаб аралаштирилади.
- Плёнка устига жуда юпқа бўлмаган печенье ва какао аралашмаси, унинг устидан кокосли аралашма ёйиб чиқилади ва рулет кўринишида ўралади. Музлатгичга 30-40 дақиқа қўйилади.
Ёқимли иштаҳа!
ХуршидаБону