Тадқиқот: асал энг фойдали маҳсулот

Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, соғлиқни сезиларли даражада яхшилаш учун ҳар куни бир қошиқдан асал истеъмол қилиш етарли экан. Асал организмдан заҳарли моддаларни ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга.

Бундан ташқари, ушбу маҳсулот бактерияларга қарши курашиб, тери ҳолатини яхшилайди. Озишни хоҳловчиарга ҳам асал тавсия қилинади. Асал таркибида йиғиладиган шакар ширинликлардаги шакардан фарқ қилади. Асал моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиради, бу эса вазннинг камайишига ёрдам беради. Унинг яна бир фойдали жиҳатларидан бири – холестерин миқдорини камайтиради.

Шунингдек, асал томирларни тозалайди. Унинг таркибидаги табиий шакар юрак хуружининг олдини олиши мумкин. Ўтказилган тажрибалар табиий шакар артериядаги ёғ ажралмалари миқдорини тахминан 30 фоизга камайтиришини кўрсатди. Яъни у атеросклероз, қон босимининг ошиши ва жиддий юрак касалликларининг шаклланиши хавфини анча камайтиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Соғаймоқчимисиз? Феълингизни ўзгартиринг!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: