Бананли торт
Керакли масаллиқлар: 2 дона тайёр бисквит, 1 литр сут, 300 гр. шакар, 250 мл. олча мураббоси, 250 гр. сариёғ, 6-8 дона банан, 1 ўрам ванилинли шакар, 5 ош қошиқдан крахмал ва ун.
Тайёрланиши: сут, шакар, ванилинли шакар ва унни аралаштириб, оловга қўйинг. Бироздан сўнг унга крахмал солинг. Аралашма қайнаб чиққунга қадар, тез-тез аралаштириб туринг. Крем бўтқа кўринишига келгач, оловдан олинг ва совугач, хона ҳароратида эритилган сариёғни қўшиб, аралаштиринг.
Бисквитнинг ичини бироз ўйиб, олча мураббоси ва тайёр кремдан солиб, устини текисланг. Бананларни тозалаб, 4 тасини бутунлигича, 4 тасини эса бўлакларга бўлиб, крем устига жойлаштиринг. Сўнг, яна крем суртиб, иккинчи бисквитни қўйинг. Бисквит бўлакларини майдаланг, торт юзига крем суриб, 6 соатга музлаткичга қўйинг.
БЕГОЙИМ