Биргаликда истеъмол қилиш фойдали бўлган маҳсулотлар

Сули ёрмаси ва апельсин шарбати – фенол моддасига бой. Бу маҳсулотлар тановул қилингач, овқат ҳазм қилиш жараёни яхшиланади ва организмдан ортиқча хилтларнинг чиқиб кетишига замин ҳозирлайди.\

Олма ва қора шоколад. Бу маҳсулотларни биргаликда тановул қилиш иммунитетни фаоллаштиради, миянинг яхши ишлашига, юрак фаолятининг бир меъёрда ишлашига сабаб бўлади. Ҳамда турли ўсма касалликларининг вужудга келиши олди олинади.

Помидор ва жигар. Организмда темир етишмовчилиги, сурункали чарчаш, овқат ҳазм бўлишидаги муаммолар, юрак ҳамда мушак билан боғлиқ хасталикларда ўзининг ижобий самарасини беради. Темир моддаси жигар таркибида мўл бўлиб, у организмга осонликча сингади, помидор таркиби эса аскорбин кислотасига бой саналади.

Сабзавотлар ва ёгурт. Таркибида бўёқ, консервант ва шакар мавжуд бўлмаган йогурт танланг. Унинг тркиби кальцийга бой бўлиб овқат ҳазм қилиш қаолиятини яхшилайди, ичаклардаги микрофлорани нормаллаштиради. Йогуртга қўшилган сабзи ёки сельдерей унинг витаминларга янада бой қилади. Сабзавотлар таркиби клетчаткаларга бой, у эса кальцийнингорганизмга осонлик билан сингишига ёрдам беради.

Петрушка ва лимон. Петрушка итрус мевалар билан ажойиб уйғунлик ҳосил қилади. кўктлар таркиби темир моддасига бой. Бу витамин иммунитетни мустаҳкамлашга ва овқат ҳазм қилиш фаолиятига самарали таъсир этади.

Гўшт ва розмарин. Гўшт оқсил моддасининг манбаи саналади. Муҳим масала эса, гўштнинг қандай қилиб тайёрланишига ҳам боғлиқдир. . диетологларнинг таъкидлашича қайнатилган ва димланган гўшт энг фойдали саналади. Гўштни розмарин воситасида маринадлаш жуда фойдали саналади. Розмарин таркиби антиоксидантларга бой.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Қиймали ширин кулча

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: