Парҳезбоп творогли торт

100 гр ширинлик таркиби 65.73 ккални ташкил этади.

Зарур масаллиқлар: 80 гр сули ёрмаси, 1 дона тухум оқи, 3 стакан сув, таъбга кўра долчин ва шакар.

Начинка учун: 250 гр ёғсиз творог, 50 гр малина, 1 дона тухум оқи, таъбга кўра ванилин.

Сули ёрмаси тухум оқи, сув, долчин ва таъбга кўра ширинлик солиб аралаштириб хамир қорилади ҳамда шаклли қолипга солиб 180 даража қиздирилган газ печига 10 дақиқа қўйилади.

Бу вақт ичида унинг начинкаси тайёрлаб олинади. Бунинг учун творог ичига малина аралаштирилиб блендерда майдаланади. Устидан бир дона тухум оқи ва ванилин аралаштириб яна блендерда кўпиртириб олинади. Тайёр бўлган начинкани ширинлик устига сурилиб, газ печига яна 30 дақиқага пишириш учун жойланади. Ёқимли иштаҳа!

ХуршидаБОНУ

Яна ўқинг:  Қиймали қуймоқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: