ЭЛЕКТРОН ЭНАГА

Сўнгги йилларда юқори технология нафақат кундалик ҳаётимизга қулайликлар туҳфа этмоқда, балки болажонларни ҳам қувонтирмоқда. Болажонлар тафаккурини ривожлантиришга, уларга сабоқ беришга кўмаклашувчи компьютер ўйинчоқлар шулар жумласидандир.

Исроилнинг «Sparkup» компанияси яратган янги қурилма фарзандига кўп вақт ажрата олмайдиган ота-оналар учун анча енгиллик яратади. Бу ускунани электрон энага дейиш ҳам мумкин. Ихтиронинг ўзига хослиги шундаки, мазкур қизиқарли ўйинчоқ оддий китобга ўрнатилиб, қурилма ёрдамида унинг мазмуни овозли қилиб берилади.

Янги ускунада саҳифадаги матнни англаб олиш хусусияти мавжуд. Айтиш жоизки, ускунани ишлатишдан олдин ота-оналар ускунага шеър ва эртакларни ўқиб беришлари лозим. Эндиликда, бундай оворагарчиликка ҳожат ҳам йўқ. Зеро, мазкур компания ўз кашфиёт доирасини кенгайтирган ҳолда ускуна билан бирга унга ўрнатиладиган ва аудиофайлга эга китобларни ҳам сотувга чиқарди.

Ушбу кашфиёт исроиллик оналар орасида оммалашиб кетди. Бу ихтиро замонавий технология ҳамда қадимий анъаналарнинг уйғунлашувидир. Болажонлар эндиликда нафақат рангли бўёқлар билан безатилган китоблар, балки унинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам хабардор бўлишади.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Босма ОАВга ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ АЖРАТИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: