Барча ташкилот раҳбарларининг виртуал қабулхоналари 25 февралга қадар ёпилади

Вазирлик ва идоралар сайтида 25 февралгача раҳбарларнинг виртуал қабулхоналари ёпилади. Уларга ариза, шикоят ёки таклиф билан энди Ўзбекистон Президенти Виртуал қабулхонаси сайти орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Аввалроқ 1 февралдан Президентнинг янгиланган виртуал қабулхонаси pm. gov.uz интернет манзилида тест режимида ишга тушгани хабар берилганди. Унда ҳар бир фойдаланувчига шахсий кабинет очиш, кўп бериладиган саволларга батафсил жавоб олиш имкони яратилган. Виртуал қабулхона янги дастурий тизимида фуқароларга қулай бўлган шаклда турли муаммо ва масалалар бўйича малакали юридик ёрдам берилишини таъминловчи “Онлайн маслаҳатчи” модули яратилди. Бу модул “Кўп бериладиган саволлар” бўлими билан ҳамоҳангликда ишлайди.

Давлат органлари раҳбарларининг онлайн-қабулхоналари иши тўхтатиш функциялар такрорланишидан қочиш имконини беради, мурожаатларни кўриб чиқиш устидан назоратни кучайтиради ва жараён самарадорлиги ҳамда шаффофлигини оширади.

Яна ўқинг:  ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: