Германияда даволанади

“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” деган эди Юртбошимиз. Ушбу ғояни илгари сурган “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқди.

Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оиладаги бемор болаларга ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки, нодавлат ташкилотлари ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friendsdorf International” халқаро ташкилоти ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2014 йиллар давомида 249 нафар бемор бола терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Шунингдек, 172 нафар туғма лаб-танглай нуқсони бўлган ногирон бола жарроҳлик операциялари билан даволанди. Хайрли ишлар давом эттирилган ҳолда, 20 август куни 15 нафар бемор бола фонднинг вакиллари ҳамкорлигида Германияга жўнаб кетди. Улар юксак технологиялар асосида мураккаб жарроҳлик операциялари натижасида соғломлаштирилиши режалаштирилган.

Она Ватанимизда фарзандлар келажагини, уларнинг соғлом, баркамол вояга етишини таъминлаш устувор масаладир. Зеро, болалалар саломатлиги – юрт бойлиги.

Н. НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Кореялик ҳамкорлар яна Тошкентда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: