Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залига ташриф буюрганмисиз? Ушбу даргоҳ республикамизнинг барча вилоятларида ранг-тасвир, амалий санъат йўналишида ижод қилаётган болажонларнинг ҳақиқий маҳорат майдонига айланган. Ижодий ишларни кузата туриб, юртимиз фарзандлари нақадар ижодкор, дунёқараши кенг, кўнгли яхшиликларга лиммо-лим эканлигига гувоҳи бўласиз. Зеро, ижод маҳсули бу кўнгил аксидир дейишади.
Кўргазмалар орасида тинчлик ва эзгулик элчиси бўлмиш бир жуфт лайлакларнинг ажойиб расм киши эътиборини тортади. Мусаффо осмон остига ўз қўрғонини ўрнатган, инига хавф-хатар чанг солмаслигини ҳис этган ҳолда турган лайлаклар ҳадемай дунё юзини кўражак полапонларини бахтли кунлар билан қутлаётгандек мамнун ва бахтиёр...
Навоий шаҳар "Меҳрибонлик уйи"да тарбияланаётган болаларнинг барчаси ўзига хос иқтидор эгалари. Ушбу тарбия маскани 117 нафар болаларни ўз бағрига олган. Бу дегани турфа орзуларга қанот бўлиш, турли хил кўнгилларга йўл топиш ва қарашларни бир ерга жамлаб уларни аҳил ва иноқликда тарбиялаш демакдир.
Ушбу масканда турли миллатга мансуб мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар тарбияланмоқда.
Табиатдан бир гиёҳ юлинса, борлиқ сесканади, дейишади. Боланинг кўнгли ҳам мисоли куртак ёзаётган ниҳолдир. Ватаннинг бир бўлаги бўлган тарбия масканидаги болаларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда таълим олишлари учун барча шароит ва қулайликлар яратилган. Муассасанинг моддий-техник базасини янада яхшилаш учун турли кўринишдаги замонавий жиҳозлар, компьютерлар болалар ихтиёрида.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, болалар қизиқишлари инобатга олинган ҳолда, мусиқа, спорт йўналишига доир тўгараклар ҳам ташкил этилган. Мусиқага кўнгил қўйган болалар шаҳар ҳудудидаги тўгараклар ва Глинка номли мусиқа мактабнинг турли йўналишларига жалб этилган. 2013 йилнинг апрель ойларида вилоятда бўлиб ўтган "Истиқлол ғунчалари" болалар ижодиёт фестивалида Руслан Ниёзов "Мусиқа асбоби ижроси" йўналишида ўзининг ажойиб чиқиши билан алоҳида эътироф этилиши ҳам ана шу каби тўгараклар фаолиятининг самарасидир.
Яратилган имкониятлар натижаси ўлароқ шаҳар вилоят ва республика танловларида ғолибликни қўлга киритган Бобошер Мавлонов, Сирож Содиқов, Мухлиса Нуруллаева, Меҳрангиз Қаландарова, Азиз Тўхтаевлар берилган имкониятлардан унумли фойдаланаётган истеъдод эгалари десак муболаға бўлмас.
"Меҳрибонлик уй"ининг тарбияланувчилари орасидаги тотувлик ва бирдамлик кишини хушнуд этади. Кўп йилдан бери муассасада болаларга раҳбарлик қилиб келаётган Дилбар Бозорова сўзларидан ҳам фикримиз исботини англашингиз мумкин:
– Болаларимизнинг барчаси иқтидорли, меҳнаткаш, бир-бири билан аҳил ва иноқдир. Қандай юмуш бўлмасин, доимо биргаликда бажаришга ҳаракат қилишади. Улар ака-ука, опа-сингил бўлиб, бир-бирини қўллаб-қувватлашади. Ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат бизнинг энг катта ютуғимиздир.
Ўзбекистон Бадиий Академиясининг марказий залида, барчанинг эътирофига ва эътиборига сазовор бўлган "Оқ лайлаклар"деб номланган амалий санъат асарининг тагига Навоий шаҳар, "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиси Меҳрангиз Қаландарова деган сўзлар битилган. Бу йили Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиладиган "Камалак жилоси" республика расмлар кўрик-танловида амалий санъат йўналишида навоийлик қизалоқнинг ана шу асари биринчиликни қўлга киритган. Бу бежизга эмас, албатта. Яхшилик ва меҳр-оқибат тараннум этилган даргоҳда ҳамиша юксалиш ва тараққиёт бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
