Давра суҳбати бўлиб ўтди
Куни кеча Ўзбекистон Ногиронлар жамиятида “Маҳалла” телерадиоканали билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ногиронларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатасига таклифлар йиғиш ва уларни тақдим этиш гуруҳининг аъзолари сўзга чиқиб, фармойиш юзасидан жами 73 та таклиф қонунчилик палатасига етказилгани, улар орасидан мақбуллари дастурга киритилишини таъкидлашди. Шунингдек, йиғилганлар ушбу фармойишнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Давра суҳбатида таклифлар йиғиш ва уларни тақдим этиш гуруҳи аъзолари – Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси Комилжон Абдуллаев, раис ўринбосари Ойбек Исоқов, Ўзбекистон Миллий университети катта ўқитувчиси, I гуруҳ ногирони Абдулла Абдухалилов иштирок эди.