Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилади

12 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассам­блеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлади. Анжуман доирасида умумий мажлис ва умум­ялпи сиёсий муҳокамалар ўтказилади.

Бош Ассамблеянинг олий сиёсий музокаралари 19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 19 сентябрь куни БМТ бош котиби, АҚШ, Арманистон, Афғонис­тон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция президентлари қаторида Ўзбекистон раҳбари ­Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Музокараларнинг энг долзарб мавзуси дунё аҳолиси учун муносиб ҳаёт яратиш ­ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Афғонистондаги вазият, наркотрафик масалалари, ядро қуролини тарқатмаслик, Марказий Осиё ва дунёдаги экологик муаммоларни тилга олиши кутилмоқда.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: