ОНА ТИЛИГА ЭҲТИРОМ

Октябрь ойи умумтаълим мактабларида “Она тили ва адабиёт фани ойлиги” деб эълон қилингани барчамизга маълум. Бу ойда турли танловлар, очиқ дарслар, турли учрашувлар, беллашувлар, байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 277-умумтаълим мактабида ҳам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 23 йиллигига бағишлаб, “Тил –миллат руҳи” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тилимизнинг жозибадорлиги, нафислиги, нақадар бой эканлиги, ўқувчиларнинг шеъру ғазаллари, баҳру байт, мақол ва лапарлари, рақс, қўшиқ ҳамда саҳна кўринишларида намойиш этилди.

Улар Навоий, Бобур, Биноий каби буюк аждодларимизнинг тимсолларини мактаб саҳнасида зўр маҳорат билан ижро этиб беришди.

Ёш авлодни миллий тилимиз, аждодларимиз меросига ҳурмат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашда бундай байрам тадбирларини ўтказиш муҳим ўрин тутади. Зеро, аждодларга, она тилига эҳтиром ҳар бир ёш ўғил-қизнинг юрак тубида бўлмоғи керак.м ҳар бир ёш ўғил-қизнинг юрак тубида бўлмоғи керак.

Нилуфар Асадова

Яна ўқинг:  Янги инновацион олимпиада ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: