Истиқлол ғунчалари

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Танловдан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини янада ривожлантириш, маданият муассасаларидаги бадиий жамоалар таркибида ижод қилаётган ўқувчи-ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Лойиҳада корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги маданият саройлари, жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият юритувчи болалар бадиий жамоалари иштирок этмоқда. 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар якка ва бадиий жамоа таркибида анъанавий ижрочилик, эстрада, чолғу ижрочилиги, рақс йўналишлари бўйича ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Танловнинг туман босқичларида қарийб етти минг ўғил-қиз қамраб олиниб, уларнинг 1 минг 560 нафари вилоят босқичида қатнашиш имконини қўлга киритди.

Танловнинг якуний босқичи октябрь ойи охирида бўлиб ўтади.

 

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Яна ўқинг:  Саломатлик сари илк қадам

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: