Пекинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ваколатхонаси очилди

Хитойдаги Ўзбекистон элчихонасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Хитойда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини юритаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида Хитойдаги 2 минг 700 нафардан ортиқ ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса, ўзбекистонлик ёшларни мамлакатдаги ёшлар сиёсатига оид янгиликлардан бохабар қилиш мақсадида “Ахборот етказиш маркази” ташкил этилиши маълум қилинган.

Шунингдек, Пекинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ваколатхонаси очилди. Кейинчалик хорижий давлатларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа ривожланган давлатларда ҳам бошланғич ташкилотлар тузилиши кўзда тутилган.

Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Яна ўқинг:  Сиҳатгоҳлар саломатликни мустаҳкамлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: