Мангулик кўчаси фойдаланишга топширилди

Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам шаҳар-у қишлоқлар, кўча ва хиёбонлар замонавий қиёфа касб этиб, одамларнинг турмушини, меҳнатга, ҳаётга муносабатини ўзгартирмоқда. Ҳудудда айни пайтда 126 катта-кичик объект бирин-кетин фойдаланишга топширилаётгани, энг улуғ, энг азиз байрам олдидан вилоят аҳлига муносиб туҳфа бўлмоқда.

Андижон шаҳрида Ватанимиз Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида янгидан барпо этилган Мангулик кўчаси фойдаланишга топширилди. Кенглиги 32, узунлиги 700 метрдан зиёд бўлган ушбу кўча атиги икки ойда Андижон шаҳридаги “Самандар шижоати” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Кўчанинг очилиши халқ сайлига айланиб кетди. Савдо ярмаркалари, ёш рассомлар кўргазмаси, спортчи ёшларнинг чиқишлари, таниқли санъаткорлар, бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага байрамона кайфият бағишлади.

Яна ўқинг:  Дунёда тенгсиз ўзбек болалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: